Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Тадбиркорларнинг муаммолари бартараф этилмоқда
Тадбиркорларнинг муаммолари бартараф этилмоқда
2019-08-04 / 22

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аҳолининг энг фаол қатламига айланиб бораётган тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш, қонуний манфаатларини таъминлаш борасида зарур вазифалар белгилаб берилган.

Ҳафтанинг ҳар жума куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ташкил этиб келинаётган “Тадбиркорлар қабули” хусусий сектор вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни тезкор бартараф қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Бугун, 9 август куни вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан ўтказилган навбатаги қабулда ҳам 25 нафар тадбиркорлик субъектлари вакиллари, янги бизнес лойиҳа ва режалар устида изланаётган ташаббускор ёш тадбиркорлар ўз фаолияти билан боғлиқ муаммо ва таклиф-мулоҳазаларини ҳам ўртага ташлади.

Тадбиркорларнинг мурожаати бирма-бир тингланиб, унда кўтарилган масалаларни ҳал этиш, таклифларни қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасаддиларга аниқ вазифалар топширилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.