Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Танқидий материалларга тезкор муносабат Расмий баёнот: фуқаронинг яшаб турган уй-жойи бузилмаган
Расмий баёнот: фуқаронинг яшаб турган уй-жойи бузилмаган
2019-08-09 / 63

Сариосиё тумани ҳокимлиги 2019 йилнинг 5 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Шарғун шаҳри, “Маданкон” маҳалласи, Шахтиёрлар кўчаси 30-уйда яшовчи фуқаро Жаҳонгир Хурсановнинг яшаш уй-жойи туман ҳокимлиги томонидан бузиб ташлангани ва конпенсация тўланмаётгани ҳақидаги хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 апрел ва 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи давомида “Обод маскан” дастури асосида Шарғун шаҳрининг қиёфасини қайта ўзгартириш ва қурилиш - ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича йиғилиш баёни тасдиқланган.

Ушбу йиғилиш баёни топшириқларига асосан, Шарғун шаҳрида ўзбошимчалик билан бунёд этилган бинолар ҳамда шаҳар қиёфасига мос келмайдиган уйларни шаҳарнинг Бош режасига асосан қайта қуриш белгиланган.

Шунга мувофиқ, фуқаро Ж.Хурсановнинг (мурожаатда айтилганидек) яшаш уй-жойи эмас, балки, пиёдалар йўлагида ўзбошимчалик билан қуриб олган ёрдамчи хўжаликлари биносини бузиш тўғрисида туман ҳокимлиги томонидан ФИБ Сариосиё туманлараро судига даъво аризаси киритилган.

2019 йилнинг 31 майида даъво ариза суд томонидан кўриб чиқилиб, фуқаронинг ўзбошимчалик билан қуриб олган омборхона ва ошхона биноларини ўз ҳисобидан бузиб олиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Шунга қарамасдан, Ж.Хурсанов ва унинг турмуш ўртоғи С.Хурсанованинг туман ва шаҳар ҳокимларидан ўз томорқасининг бошқа ҳудудида янги омборхона ва ошхона биносини қуриб олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати инобатга олиниб, уларга 2 (икки) тонна цимент, 70 (етмиш) дона шифер, 1000 (минг) та блок ғишт  маҳсулотлари етказиб берилди, уй-жойининг кўча томон девори шаҳарсозлик нормалари асосида қуриб берилди.

Вилоят ҳокимининг 2019 йил 1 август куни туманда ўтказилган сайёр қабулида ҳам С.Хурсанованинг бу тўғрида қилган мурожаати инобатга олиниб, шу куннинг ўзида унинг хонадонига яна 8 (саккиз) минг дона ғишт олиб бориб берилди.

Сариосиё тумани ҳокимлиги фуқаро Ж.Хурсановга тегишли бўлган уй-жойни эмас, балки, пиёдалар йўлагида ўзбошимчалик билан қуриб олган ёрдамчи хўжаликлари биносини суд қарори асосида қонуний тартибда буздирилганлигини, ўзбошимчалик билан қуриб олинган бино-иншоотларга эса компенсация тўланмаслигини, аммо, ушбу хонадон эгаларининг мурожаати инобатга олинган ҳолда янги ёрдамчи хўжаликлар биноларини қуриб олиш учун етарли миқдорда қурилиш моллари (хабар тарқалмасдан аввал) етказиб берилганлигини, бир неча ой олдин Шарғун шаҳрида янги барпо этилаётган кўп қаватли замонавий арзон уй-жойлардан квартира ҳам ажратилганлигини маълум қилади. 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.