Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Расмий баёнот
2019-08-08 / 60

2019 йилнинг 6 август куни ижтимоий тармоқларда Cурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, Шарғун шаҳри Феруз маҳалласида жойлашган “Умар Шамс Файз” хусусий корхонаси раҳбари Шамшир Умаровнинг дўкони ҳокимлик томонидан унинг розилигисиз бузиб ташлангани ҳақида хабар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 апрел ва 1 май кунлари Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи давомида “Обод маскан” дастури асосида Шарғун шаҳрининг қиёфасини қайта ўзгартириш ва қурилиш-ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича йиғилиш баёни тасдиқланган.

 Ушбу йиғилиш баёни топшириқларига асосан, Шарғун шаҳрида ўзбошимчалик билан бунёд этилган бинолар ҳамда шаҳар қиёфасига мос келмайдиган, иттифоқ даврида қурилган савдо дўконларини шаҳарнинг тасдиқланган Бош режасига асосан қайта қуриш белгиланган.

“Умар Шамс Файз” хусусий корхонаси раҳбари Ш.Умаровнинг савдо дўконлари ҳам ўша даврда қурилган бўлиб, бугунги шаҳарсозлиқ меъёрларига жавоб бермаслиги сабабли ўз ҳисобидан бузиб олиш, янгисини бунёд этиш таклифи берилган.

Бунга жавобан тадбиркор дўконини бузиб, ўрнида янгиларини қуриб олиш ташаббусини билдирган ва дўконларини ўзи бузиб олган. Унга ишни ташкил этиш учун Шарғун шаҳрига жалб қилинган ҳашарчилардан қўшимча кучлар ёрдам сифатида берилган.

Тадбиркор дўкон бузилишидан чиққан барча қурилиш материалларини ўзи олган. Унга тегишли бўлган савдо дўконлари ер майдони давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилмаган. Аксинча, бошқа тадбиркорлар қатори Ш.Умаровга ҳам бўшатилган майдонда лойиҳага асосан замон талабига мос, шаҳарсозлик нормаларига тўлиқ жавоб берадиган янги савдо ва маиший нуқталарни қуриш, бунинг учун ҳокимлик томонидан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кўрсатилиши таклифи ҳам берилган.

Бундан ташқари, унга тадбиркорлик фаолиятини янада кенгроқ ривожлантириш мақсадида Шарғун шаҳри ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида қўшимча равишда савдо дўконларини қуриб олиш бўйича ҳам таклиф берилган. Бироқ, тадбиркор бу жойларни рад этиб, ўзига тегишли бўлган ер майдонида савдо дўкони қуриб олиш билан кифояланишини маълум қилган.

Шунга қарамай,  Ш.Умаров ўз талабларини қўйишда давом этмоқда. Бу эса Шарғун шаҳрининг ўша ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишларининг белгиланган муддатда топширилишини ортга сурмоқда.

Чунки, ушбу маҳалладаги Ш.Умаровнинг дўконига ўхшаш, шаҳарнинг янги замонавий қиёфасига мос келмайдиган эски савдо дўконлари эгалари А. Абдиев, Ф.Шонаев, А.Тоҳиров, Ш.Каримов, Р.Музробова, Б.Маҳмудова, З.Мамадиев, А.Эшонқулов, А. Меликбобоев сингари тадбиркорларга туман ҳокимлиги томонидан банклардан кам фоизли кредит олишга амалий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда бу тадбиркорлар эски дўконлари жойида замонавий типдаги дўконлар қуриш ишларини бошлаб юборишган.

Сариосиё тумани ҳокимлиги танқидий материалда айтилганидек, тадбиркор Ш.Умаровга тегишли бўлган савдо дўконларини бузмаганлиги ҳамда ушбу дўконларга тегишли бўлган ер майдонлари давлат ва жамият эҳтиёжи учун олиб қўймаганлиги, балки тадбиркорнинг ўз ҳисобида турганлигини маълум қилади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.