Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарё вилояти делегацияси Хитойда
Сурхондарё вилояти делегацияси Хитойда
2019-08-06 / 145

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Алишер Амиров бошчилигидаги делегация томонлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболли лойиҳалар бўйича музокаралар олиб бориш мақсадида шу кунларда Хитой Халқ Республикасининг Цзянсу провинциясида бўлиб турибди.

Ташриф доирасида вакилларимиз Янчжоу шаҳрида махсус техникалар, шаҳар ва шаҳарлараро автобусларни ишлаб чиқарувчи “Asiastar” компанияси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

Бугунги кунда “Asiastar” компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган замонавий автомобиллар, автобус ва микроавтобуслар ички ва ташқи бозорда анча харидоргир. Ушбу автобусларда ҳайдовчи ва йўловчилар учун максимал даражада барча қулайликлар яратилган. Юмшоқ ўиндиқлар, кондиционер, салондаги иқлим назорати, хавфсизлик тизимлари шулар жумласидандир.

Компания директори Wu Yongsong, бошқарувчиси Shen Dehua, Марказий Осиё бўйича директори Xing Chen ва бошқа мутасаддилар билан бўлиб ўтган музокаралар якунида компанияда ишлаб чиқарилган автобус ва микроавтобусларни сотиб олиш бўйича келишувга эришилди.

Хитойдан олиб келинадиган бу замонавий автобуслар Термиз шаҳрида транспорт хизмати сифатини ошириш, аҳолига замонавий хизмат турларини кўрсатиш имконин беради.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.