Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Бош прокурор тадбиркорлар билан учрашди
Бош прокурор тадбиркорлар билан учрашди
2019-08-04 / 158

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Сурхондарё вилояти ҳокимлигида тадбиркорлар билан учрашди. Унда соҳага масъул идоралар, ижро ва назорат органлари, тижорат банклари раҳбарлари ҳам қатнашди.

Бугунги кунда вилоятда 14 минг 463 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Юртимизда ишбилармонликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида тадбиркорларнинг мамлакат иқтисодиётига ҳиссаси ҳам ошиб бормоқда. Масалан, кичик бизнеснинг вилоят ялпи ички маҳсулотидаги улуши ҳозирда 78 фоизни ташкил этади. Бу ўсиш тамойилининг барқарорлиги тадбиркорлик ривожида тўсиқ бўлаётган муаммолар ечимига ҳам боғлиқ.

Учрашувда асосий эътибор республика даражасидаги муаммоларга қаратилди. Жумладан, мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган кредит, ер майдони ажратиш, бино, лицензия ва рухсатнома олиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бош прокурор иштирокида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш билан боғлиқ яна бир муҳим масала – бўш бино ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда бошқа долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ҳам бўлиб ўтди.

Мулоқотда бўш бинолар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида вилоят идоралараро комиссияси ҳисоботи эшитилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.