Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёлик хотин-қизлар ипак гиламлар тўқиш курсида ҳунар ўрганиб қайтди
Сурхондарёлик хотин-қизлар ипак гиламлар тўқиш курсида ҳунар ўрганиб қайтди
2019-08-31 / 113

Ипак гиламнинг хусусияти шундаки, йил ўтгани, ишлатилгани сайин унинг ранги янада очилиб, киши эътиборини ўзига кўпроқ жалб этиб боради. Бундай гиламларни тўқиш сабр, қунт ва матонат талаб қилувчи меҳнатдир. Дизайнер яратиб берган нақш эскизи асосида ўртача катталикдаги гиламлар 6 ойдан 2 йилгача тўқилади. Моҳир уста уни қисқароқ вақтда, яқинда ўрганган гиламдўз, табиийки, узоқроқ вақтда тўқийди.

Шу тариқа, йиллар давомида ҳар бир гилам учун юз минглаб, керак бўлса, миллионлаб тугун тугилиши, тўқувчиларнинг кўз қуввати, қалб оташи жо бўлиши натижасида ҳақиқий санъат асари даражасига чиқади ҳар бир гилам. Албатта, қўл меҳнати ва кўз нури, ойлаб, йиллаб вақт кетказиб тўқилган гиламларнинг нархи ҳам арзон эмас.

Мамлакатимизда ипакчиликка бўлган эътибор туфайли ёшларнинг бу соҳада ишлаш истаги, ипак матолари ва гиламларини тўқишга бўлган иштиёқи ҳам ортиб бормоқда. Ана шуларни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси пиллани қайта ишлаш корхоналарининг ҳар бирида ипак гиламлар тўқиш бўйича 50 тадан ортиқ дастгоҳлар ўрнатиш, бу корхоналарда ишлаш истагидаги хотин-қизларни қисқа муддатли ўқув курсларида ҳунарга ўқитишни режалаштирган.

Шунга мувофиқ, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида 12 нафар сурхондарёлик хотин-қизлар учун  ипак гиламлар тўқиш бўйича махсус ўқув курси ташкил этилиб, воҳадошларимиз эронлик мутахассис Фаррух Менҳалдан сабоқ олдилар.

Бугун ушбу ўқув курси якунида сурхондарёлик битирувчилар махсус сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Эндиликда улар ўқув курси давомида ўрганганларини Термиз шаҳрида ёшларга ўргатадилар. 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.