Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёда университетга ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
Сурхондарёда университетга ўқишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
2019-07-20 / 121

Бугун юртимиз олий таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниб, кўплаб янгиликлар, соддалаштирилган тартиблар ва албатта абитуриентлар билимини баҳолашнинг адолатли, шаффоф механизмлари жорий этилмоқда. Айниқса бу йилдан бошлаб абитуриентлар бир вақтнинг ўзида 3 та олий таълим муассасасига имтиҳон топшириш имкониятига эга бўлдилар. Зеро бу сайъ-ҳаракатларнинг барчаси ёшларимизни олий маълумот олишга янада кенгроқ қамраб олишга қаратилган. Минг афсуски, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини қўштирноқ ичидаги “мавсумий бизнесга” айлантириб олган кимсалар ҳам йўқ эмас.

Хусусан, ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент Давлат аграр университетининг Термиз филиали масъул ходими “Ж.Э.” Денов туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг жиянини ўзи фаолият юритаётган олий таълим муассасасига ўқишга киритишни ваъда қилиб, эвазига ундан 1.900 АҚШ долларини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎзА

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.