Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Афғонистоннинг Самангон вилояти губернатори билан учрашув
Афғонистоннинг Самангон вилояти губернатори билан учрашув
2019-07-19 / 99

Бугун, 19 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Афғонистон Ислом Республикасининг Самангон вилояти губернатори Абдул Латиф Иброҳимий билан учрашув бўлиб ўтди.

Самангон Афғонистоннинг 34 та вилоятидан бири бўлиб, мамлакат шимолида, Ҳиндикуш тоғи этакларида жойлашган. Ҳудуд аҳолиси асосан ўзбеклар, тожиклар ва пуштунлардан иборат.

Самимий кечган мулоқотда икки мамлакат раҳбарларининг яқин қўшничиликка асосланган юқори даражадаги фаол алоқалари самараси ўлароқ кейинги йилларда минтақалараро дўстлик, ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Ҳозирги пайтда Сурхондарё вилоятида афғон сармояси асосида ташкил этилган 140 дан зиёд корхона ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида муваффақиятли иш олиб бормоқда. Икки давлат ишбилармон доиралари ҳамкорлик ҳажмларини янада оширишга тайёр.

Учрашув чоғида Сурхондарё ҳамда Самангон  вилоятлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестицион муносабатларни кенгайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.