Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Ўзбекистон – Афғонистон ҳукуматлараро комиссияси мажлиси
Ўзбекистон – Афғонистон ҳукуматлараро комиссияси мажлиси
2019-07-18 / 88

Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида 17 июль куни Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Афғонистон ҳукуматлараро комиссияси мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбирда икки мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, савдо-саноат, сармоя, энергетика, нефть-газ, божхона, транспорт ва транспорт коммуникациялари, темир йўл, авиаташув, машинасозлик, электр техникаси, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика соҳаларида фаолият кўрсатаётган вазирлик ва идоралари, компаниялар, ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.

Мажлисда олий даражадаги учрашувлар, шунингдек, турли мақомдаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари чоғида эришилган келишувларни самарали рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, кенг кўламли савдо-иқтисодий, транспорт ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг катта маслаҳатчиси, молия вазири Муҳаммад Ҳумоюн Қаюмий бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон – Афғонистон давлат ва хусусий секторлари вакиллари мулоқотининг иккинчи давраси, қўшма бизнес-форум ва ихтисослаштирилган кўргазма ҳам бўлиб ўтди. Ушбу тадбирларда Афғонистон расмий ва бизнес доираларининг юздан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Хусусан, “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ташкил этилган кўргазма саноатнинг турли тармоқларида, шунингдек, тиббиёт, фармацевтика соҳаларида ўзаро манфаатли келишувларга эришиш имконини берди. У мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган юқори сифатли маҳсулотларни Афғонистон бозорига етказиб бериш, ҳамкор мамлакат иқтисодиётини тиклашга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилиш учун ҳам қулай платформа вазифасини ўтади.

Афғонистон делегацияси аъзолари шу куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида, турли вазирлик ва идораларда ташкил этилган музокараларда қатнашди.

Ўзбекистон – Афғонистон ҳукуматлараро комиссияси мажлисида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳам иштирок этди. 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.