Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Танқидий материалларга тезкор муносабат “Термизга молбозор керакми йўқми? - «Гулистон» маҳалласи аҳли ўз арзига масъуллар қулоқ солишини исташади” номли мақоладаги ҳолатлар юзасидан
“Термизга молбозор керакми йўқми? - «Гулистон» маҳалласи аҳли ўз арзига масъуллар қулоқ солишини исташади” номли мақоладаги ҳолатлар юзасидан
2019-07-10 / 83

Kun.uz сайтида 2019 йил 4 июль куни эълон қилинган “Термизга молбозор керакми йўқми? - «Гулистон» маҳалласи аҳли ўз арзига масъуллар қулоқ солишини исташади” номли мақоладаги ҳолатлар юзасидан Термиз тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ҳозирда қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари бошчилигида жорий йилнинг 16 июнь куни Сурхондарё вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган 7-сонли йиғилиш баёни билан 2019-2020 йилларда Термиз туманининг “Мангузар” маҳалласи ҳудудида намунавий лойиҳа асосида 1,7 сотихли, жами 300 та уй-жой қуриш белгиланган.

Мақолада кўрсатиб ўтилган (кўчирилиши режалаштирилган) “Баракат” (озиқ-овқат) деҳқон бозори” МЧЖга қарашли мол бозори ҳам туманнинг ушбу “Мангузар” маҳалласида (“Гулистон” маҳалласида эмас), яъни юқорида келтириб ўтилган намунавий лойиҳа асосида уй-жойлар қуриш белгиланган ҳудудида жойлашган бўлиб, Термиз шаҳри бош режасига асосан келгусида мол бозори ҳамда унга туташ бўлган ҳудудни Термиз шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтказиб берилиши режалаштирилган.

Шунга мувофиқ, келгусида Термиз шаҳар ҳудудининг кенгайишини инобатга олиб ҳамда мазкур бозор жойлашган ҳудудда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилиши, бунда шаҳарсозлик нормалари ва санитар-гигиеник талабларига асосан шаҳар ҳудудида чорвачилик комплекслари, шунингдек, мол бозорларини ташкил этишга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган.

Ушбуни инобатга олган ҳолда ҳозирда Термиз шаҳар ҳокимлиги ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, келишув ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда.

Унга кўра, Термиз тумани ҳокимининг 2014 йил 28 июндаги 843-сонли қарори билан “Баракат” (озиқ-овқат) деҳқон бозори” МЧЖга тумандаги “Гулистон” маҳалласи ҳудудида мол бозорини қуриш учун ажратилган 4,0 гектар ер майдонига мол бозорни кўчириш белгиланган.

Мол бозорининг тумандаги “Гулистон” маҳалласи ҳудудига кўчирилиши келгусида нафақат Термиз шаҳри ва Термиз тумани, балки Жарқўрғон ва бошқа қўшни туманлар аҳолисига ҳам қатор қулайликлар яратади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.