Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Ҳокимлик соати: Термиз шаҳрида Ҳунармандлар маркази биноси қурилади
Ҳокимлик соати: Термиз шаҳрида Ҳунармандлар маркази биноси қурилади
2019-07-08 / 65

Бугун, 8 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Йиғилишда вилоятда 2019-2020 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар ижроси ҳамда муаммоли кредитларни сўндириш юзасидан сектор раҳбарлари ва тижорат банклари томонидан олиб борилаётган ишлар, ҳунармандчилик соҳасини янада ривожлантириш, фуқароларни биометрик паспорт билан таъминлаш, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни ҳал этишнинг соҳалар, йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги танқидий муҳокамаси, жорий мавсумда шаҳар ташқарисидаги оромгоҳларда болаларни дам олдиришнинг аҳволи билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Ҳозирги кунда “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси 1385 нафар аъзога эга бўлиб, улар 20 та йўналишда иш олиб бормоқда. 2018 йилда ҳунармандчилик билан шуғулланаётган 410 нафар фуқарога 11 миллиард 200 миллион, жорий йилнинг 6 ойи давомида 138 нафар ҳунармандга 6 миллиард 300 миллион сўм банк кредитлари ажратилди.

“Ҳокимлик соати”да уста-ҳунармандларнинг самарали ишлаши, уларнинг ўз маҳсулотларини сотиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Термиз шаҳрида Ҳунармандлар маркази биносини қуриш, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу соҳада янгидан иш бошлаган фуқароларнинг ҳунармандчилик фаолиятини расмийлаштириш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида биринчи маротаба ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали олдидан 12 июль куни Термиз шаҳридаги “Бобур” номли истироҳат боғида “Мен Қўқонга бораман” шиори остида сурхондарёлик ҳунармандларнинг маҳсулотлари кўргазмасини уюшқоқлик билан ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.