Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёда спорт ҳафталиги тадбирлари катта байрамга айланди
Сурхондарёда спорт ҳафталиги тадбирлари катта байрамга айланди
2019-07-08 / 168

Мамлакатимизда “Олимпия куни”га бағишлаб ўтказилган спорт ҳафталиги доирасида Сурхондарё вилоятида  ҳам турли спорт тадбирлари ва оммавий халқ сайллари бўлиб ўтди.

Термиз шаҳридаги 3000 ўринга мўлжалланган амфитеатрда бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов таъкидланганидек, 2019 йилнинг ўтган 6 ойи давомида вилоят спортчилари томонидан Республика, Осиё ва Жаҳон миқёсида ўтказилган чемпионат ва кубокларда ҳамда Халқаро турнирларда жами 186 та олтин, кумуш ва бронза медаллари қўлга киритилди.

Бугунги кунда 2020 йилда Токио шаҳрида ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпиа ҳамда XVI паралимпия ўйинларига йўлланма олиш учун 16 нафар спортчи саралаш баҳсларида иштирок этмоқда.

Тадбирда спорт ҳафталигида фаол иштирок этган бир гуруҳ фаол ёшларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Оммавий халқ сайли санъат усталарининг гала концерти билан якунланди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.