Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Вилоятнинг I ярим йиллик экспорт режасининг бажарилишида фаоллик кўрсатганлар тақдирланди
Вилоятнинг I ярим йиллик экспорт режасининг бажарилишида фаоллик кўрсатганлар тақдирланди
2019-07-06 / 180

Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашда барча соҳалар қатори экспорт салоҳиятини ошириш ва экспортёрларга қулай имкониятлар яратиш бугуннинг асосий талабларидан биридир.

Сурхондарё вилоятида ҳам маҳаллий маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ташқи бозорларга йўналтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун 78 миллион 691 минг доллар этиб белгиланган ҳудудий экспорт прогноз кўрсатгичи тўлиқ бажарилди.

Бугун, 6 июль куни вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда ҳудудий экспорт прогноз кўрсатгичининг бажарилишида фаол қатнашган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, экспортёрлар, алоқадор ташкилотлар вакиллари ва хорижий ҳамкорлардан бир гуруҳи ҳокимликнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мулоқот давомида экспорт фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга кўмаклашиш масалаларига эътибор қаратилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.