Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёда ҳам “Олимпия куни” га бағишланган спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Сурхондарёда ҳам “Олимпия куни” га бағишланган спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда
2019-07-06 / 216

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби “Олимпия куни” Сурхондарё вилоятида ҳам умуммиллий халқ сайли тарзида кенг нишонланмоқда.

Спорт ҳафталиги доирасида республика ва халқаро мусобақалар ғолиблари, олимпия ва паралимпия ўйинлари қатнашчилари, спортчи ёшлар, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида турли маданий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун, 6 июль куни ҳам эрта тонгдан Термиз шаҳридаги “Сурхон” спорт мажмуасига маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳоратли спортчилар ва ёшлар жам бўлди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этган тадбир бадантарбия машғулотлари билан бошланди. Шаҳарнинг сўлим жойлари бўйлаб сайр уюштирилди. Тадбир доирасида спорт техникалари намойиши ташкил этилди. Ёшлар ўртасида беш километрдан ортиқ масофага оммавий юриш марофон уюштирилиб, соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди. Марофон якунида энг фаол иштирок этган ёшлар муносиб рағбатлантирилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.