Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Танқидий материалларга тезкор муносабат Термиз шаҳрида ҳаракатдаги таркибни автобуслар билан янгилаш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилади
Термиз шаҳрида ҳаракатдаги таркибни автобуслар билан янгилаш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилади
2019-07-05 / 195

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида муҳокамаларга сабаб бўлган Термиз шаҳрида йўналишли таксилар билан боғлиқ масала юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов раислигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда таъкидланганидек, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 1 июлидан Термиз шаҳридаги ҳаракатдаги таркиб 130 та замонавий ва қулай “Исузу” русумли автобуслар билан янгиланди. Йўловчи ташиш йўналишларини оқилона ташкил этиш ва кенгайтириш мақсадида бу микроавтобуслар 5 та уюшмага бириктирилиб, 7 та йўналиш бўйича қатнов йўлга қўйилди.

Йиғилишда, шунингдек, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, адлия ва монополия органларининг Термиз шаҳар ҳокимининг 2019 йил 13 июндаги “Термиз шаҳрида транспорт хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан билдирган эътирозлари ҳам муҳокама этилиб, қайд этилган қарорни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 августдаги қарори билан тасдиқланган “Шаҳарда йўловчиларн ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этишга оид” низомда белгиланган шартлар ва тартиб асосида очиқ тендерлар ўтказиш ҳамда бугунги кунга қадар тендер контрактига мувофиқ тегишли йўналишда ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномасиз фаолият кўрсатиб келган транспорт воситалари учун ташкил этилган янги йўналишларда улар фаолиятининг давомийлиги таъминлаш билан боғлиқ масалалар ҳам белгилаб олинди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.