Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Танқидий материалларга тезкор муносабат Ижтимоий тармоқларда тарқалган Бюро ходимига нисбатан қаршилик ҳолати бўйича
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Бюро ходимига нисбатан қаршилик ҳолати бўйича
2019-07-05 / 224

Тўлов интизомини мустаҳкамлаш орқали қарздорликни камайтириш, энергия тармоқларига ноқонуний уланиш, суд ва бошқа орган ҳужжатларининг ижросини таъминлаш каби вазифаларини бажариш Мажбурий ижро бюроси ходимларига ҳам осон кечмаяпти.

 Жумладан, 2019 йилнинг 29 июнь куни Бюронинг Шеробод туман бўлими давлат инспекторлари А.Эшонқулов, С.Фозилов ва П.Тайланов тумандаги “Ғўрин-Гиламбоб” маҳалласи, “Дўстлик” кўчаси 112-уйда яшовчи Б.Нормуродовнинг яшаш хонадонида истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарздорлигини аниқлаш юзасидан кўрик ўтказаётганда хонадон эгасининг фарзандлари Э.Бердимуродов, У.Нормуродов ва Л.Нормуродов давлат инспекторлари А.Эшонқулов ва П.Тайлановнинг дуч келган жойига уриб, тан жароҳати етказган ҳолда хизмат фаолиятини бажаришдан воз кечишга мажбур қилади.

Туман суд-тиббиёт экспертизасининг 2019 йил 3 июлдаги 334, 335-сонли хулосаларига кўра, бунинг натижасида давлат инспектори А.Эшонқулов ва П.Тайланов енгил тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда туман прокуратураси томонидан фуқаролар Э.Бердимуродов ва Л.Нормуродовга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.