Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари “Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотига янги раҳбар тайинланди
“Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотига янги раҳбар тайинланди
2019-07-03 / 80

Бугун, 3 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Президентимизнинг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш ишларининг боришига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимлиги аппарати масъул ходимлари, алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда Ўзбекистонг Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари – “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” УК директори Хуршид Мирзоҳидов иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Йиғилиш аввалида ташкилий масала кўрилди. “Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти директори лавозимида ишлаб келган Темиров Умид Баротович ўрнига Қиличев Жўра Бахтиёрович директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги маълум қилинди.

Ж.Қиличев шу кунгача Шеробод тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Йиғилишда вилоятда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш борасида олиб борилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, йўл қурилиши ташкилотлари олдида турган галдаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.