Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёдаги олий таълим муассасаларига шу кунгача неча нафар абитуриент ҳужжат топширди?
Сурхондарёдаги олий таълим муассасаларига шу кунгача неча нафар абитуриент ҳужжат топширди?
2019-07-03 / 97

Бугун, 3 июль куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш бўйича жорий йилнинг июль-август ойларида ўтказиладиган тест синовларига тайёргарлик ишларининг бориши ҳамда олийгоҳларни янги ўқув йилига сифатли тайёрлаш ва талаба-ёшларнинг пухта билим олишлари учун зарур шароитлар яратиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда Ўзбекистонг Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбоев иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Таъкидланганидек, тест синовлари белгиланган кунларда Термиз давлат университети спорт зали, Термиз олимпия заҳиралари коллежи, вилоят ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати, “Сурхон” спорт мажмуаси, “Алпомиш” кураш мажмуасининг катта сиғимдаги биноларида икки сменада ўтказилади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2019/2020 ўқув йилида вилоятимиздаги 6 та олий таълим муассасалари бакалавриатига жами 4 315 нафар талаба қабул қилиниши режалаштирилган.Улардан 940 нафари давлат грантида ва 3 375  нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олади. Агар ўтган йилдаги квоталар билан таққосласак, жорий йилги квоталар сони 815 (грант: +50, контракт: +765) тага кўпайган.

Ҳозирда ушбу олий ўқув юртларида абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилиш қизғин давом этмоқда. Бугунги кунгача абитуриентлардан жами 6180 та, шу жумладан, кундузги бўлимга 5728 та, сиртқи бўлимга 452 та ҳужжат қабул қилинди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда тест синовлари ўтказилиши белгиланган бино ва уларнинг ҳудудларини жиҳозлаш, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулай шарт-шароитлар яратиш, тест жараёнининг ошкора ва шаффофлигини таъминлаш, уни видеокузатувлар орқали онлайн тизимда жамоатчиликка, шу жумладан, абитуриентларнинг ота-оналарига кўрсатиб бориш, жараённинг назоратини амалга оширувчи масъул шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва бошқа қатор ташкилий масалалар атрофлича таҳлил қилиниб, тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.