Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари ҲУРМАТЛИ ВОҲАДОШЛАР!
ҲУРМАТЛИ ВОҲАДОШЛАР!
2019-05-21 / 449

Сўнгги йилларда Термиз шаҳрида транспорт соҳасини ривожлантириш, йўловчиларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бироқ, шаҳар ҳудудида фаолият юритувчи “Дамас” йўналишли таксиларнинг тартибсиз қатнови натижасида 2018 йил давомида 32 та, 2019 йилнинг 4 ойи давомида 11 та транспорт ходисаси содир этилиб, унинг оқибатида 17 нафар фуқаролар турли даражадаги тан жароҳати олган. Шунингдек, ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, шаҳар ҳудудида ҳаракатланувчи транспорт воситалари чиқарадиган тутун миқдорининг фоизи айнан “Дамас” йўналишли таксилари томонидан чиқарилмоқда. Бундан ташқари, мазкур йўналишда фаолият юритувчи таксиларнинг аксарияти 300 дан зиёд, яъни 30 фоизи лицензиясиз ўз фаолиятини амалга ошираётганлиги аниқланди.

Юқорида кўрсатилган хулосалардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги “Аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2724-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йил 1 июндан бошлаб Термиз шаҳрида фаолият юритаётган “Дамас” йўналишли таксиларига берилган лицензиянинг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли, шаҳар ичи йўналишида ҳаракатланаётган 2-7-8-9-12- йўналишли “Дамас” автотранспорт воситаларини схемаларига тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда шаҳар атрофида хизмат кўрсатиш орқали автостанциялар билан боғлаш ҳамда ҳаракатдан тўхтатиш ҳисобига янгидан шаҳар ичи автобус йўналишларини ташкил этиш мақсадида шаҳар ҳокимининг қуйидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Сизлардан, ушбу қарор лойиҳаси муҳокама қуйилганлигини маълум қилиб, ушбу мақола остига ўз фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни Термиз шаҳар ҳокимининг Facebook саҳифаси ёки +998973505566 телеграмм рақами орқали билдиришларингизни сўраймиз.

Термиз шаҳрида автобус хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор лойиҳаси

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.