Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига янги уйлар топширилди
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига янги уйлар топширилди
2019-05-15 / 192

Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бўлинмаси ҳарбий хизматчилари учун қурилган 5 қаватли яна битта янги турар-жой биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган маросим катта шодиёнага айланди. Тадбирда сўзга чиққанлар ҳарбий хизматчилар турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларни эътироф этишиб, янги уйларнинг калитларини топширишди.

30 хонадонга мўлжалланган янги кўп қаватли турар-жойда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун барча шароит яратилган. Бунинг учун уй соҳиблари ўз миннатдорликларини билдиришди.

Тантанали тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Рўзимурод Чориев иштирок этди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.