Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Термиз шаҳрида ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича ўқув семинари ўтказилди
Термиз шаҳрида ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича ўқув семинари ўтказилди
2019-05-15 / 243

2019-йил 14-май куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида туман ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг вилоятдаги бошқарма ва бўлинмаларининг масъул ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ва «Техник кўмаклашиш маркази» ДУКнинг Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларида ахборот хавфсизлиги масалаларига бағишланган ўқув семинари ўтказилди.

Тадбир давомида Давлат инспекцияси ва «Техник кўмаклашиш маркази» ДУК мутахассислари томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 21-ноябрдаги «Ахборот технологиялари ва коммуникасияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4024-сон Қарори, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ва бу борада жойларда кузатилаётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан тушунтиришлар берилди.

Семинар якунида Давлат инспекцияси ва «Техник кўмаклашиш маркази» ДУК масъул ходимлари томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар берилди, шунингдек, иштирокчиларга ахборот хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ҳақида тайёрланган қўлланма ва буклетлар тарқатилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.