Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Шарғунни кўркам ва замонавий шаҳарчага айлантиришга киришилди
Шарғунни кўркам ва замонавий шаҳарчага айлантиришга киришилди
2019-05-15 / 81

Хабарингиз бор, мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев жорий йилнинг 30 апрель - 1 май кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида Сариосиё туманининг Шарғун шаҳарчасини обод ва кўркам, аҳоли учун барча шарт-шароит ва имкониятлар яратилган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйган эди.

Кеча Шарғун шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, қатор вазирлик ва идоралар, вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилиш давлатимиз раҳбари томонидан берилган ушбу топшириқлар ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш масаласига бағишланди.

Унда шаҳарчанинг замонавий архитектура қиёфасини яратиш мақсадида

янги уй-жойлар барпо этиш, мавжудларини таъмирлаш, бугунги тараққиёт даражасига монанд ижтимоий соҳа объектлари, йўллар ва пиёдалар йўлаклари, аҳолига хизмат кўрсатиш ва дам олиш масканлари тармоқларини юзага келтириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш билан боғлиқ катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш ишларига киришиш тўғрисида вазирлик ва идоралар, вилоят ташкилотлари раҳбарларига аниқ вазифалар қўйилди.

Бир сўз билан айтганда, Президентимиз ташаббуси билан Шарғунни кўркам ва замонавий шаҳарчага айлантиришга киришилди. Демак, тез фурсатларда шаҳарчанинг кўриниши тамомила ўзгаради. Энг муҳими, одамларнинг турмуш даражаси юксалишига, фаровонлиги ошишига яна бир муҳим қадам қўйилади. 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.