Сурхондарё
вилоят Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Йўл ҳаракати хавфсизлигида ҳам посбонлар хизмати йўлга қўйилмоқда
Йўл ҳаракати хавфсизлигида ҳам посбонлар хизмати йўлга қўйилмоқда
2019-05-12 / 63

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва Термиз тумани ҳудудларида хизмат олиб борадиган ЙПХ ходимларига 19 нафар «Йўл посбон»лари бириктириб берилди. Ушбу йўл посбонларига махсус гувоҳномалар ҳамда нур қайтарувчи камзуллар ҳам берилди. Эндиликда йўл посбонлари автомобиль йўлларида ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайди.

Йўл посбонилари аъзолари қуйидаги ҳуқуқ ва ваколатларга эга:

— Йўлларда, йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини ЙПХ ходимлари билан бирга назорат қилиши;

— Йўл ҳаракати қоидаларини бузган йўл ҳаракати иштирокчилари билан профилактик ишларни олиб бориш;

— «Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» тадбирларида фаол иштирок этиш;

— Ёшлар, айниқса вояга етмаганлар орасида йўл ҳаракати қоидалари бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш ишларини олиб бориш;

— Сўнги вақтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасига оид Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш бўйича тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш;

— Йўл транспорт ҳодисалари натижасида жабрланганларга кўмаклашиш.

Йўл посбони аъзолари орасида келгусида ИИОларига хизматга кириш истагида бўлган фуқароларга уларнинг олиб борган хизмат фаолиятидан келиб чиқиб махсус имтиёзлар ва тавсияномалар берилиши мумкин.

Тадбирларда фаол иштирок этиб келадиган йўл посбонлари ИИВнинг низомига асосан рағбатлантирилади. Йўл посбонлари сони чегараланмаган, аъзо бўлиш истагидаги фуқаролар вилоят ИИБ ЙҲХБ кадрлар гуруҳига мурожаат қилишлари мумкин.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.