Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Байрам туҳфаси: янги уйлар – янги орзулар
Байрам туҳфаси: янги уйлар – янги орзулар
2019-05-10 / 263

Инсон қадри улуғланган, хотираси сарбаланд юртда яшаймиз. Орамизда меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган одамлар ҳам борки, уларнинг барча қатори фаровон, эмин-эркин ҳаёт кечириши учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун Термиз шаҳридаги “Гулистон” маҳалласида байрам туҳфаси сифатида яна бир кўп қаватли уйнинг фойдаланишга топширилиши ана шу ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова, Термиз шаҳар ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тантанали тадбирда уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган 18 нафар фуқарога янги уйларнинг калитлари топширилди.

- Кам таъминланган, муҳтож оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилашга доимо эътиборли бўлаётган Президентимизнинг умрлари узоқ бўлсин, - дейди Зулхумор Эшқувватова. – Оила аъзоларим билан уй-жойли бўлишини орзу қилиб яшардим. Бугун шу орзуим ушалди. Замонавий уйда энди эмин-эркин яшаймиз.

Тантанали маросимда янги уй эгаларига байрам совғалари ҳам тақдим этилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.