Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Мотамсаро она ҳайкали пойи гулларга бурканди
Мотамсаро она ҳайкали пойи гулларга бурканди
2019-05-10 / 353

Бугун эрта тонгдан Термиз шаҳридаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.

Мотамсаро она ҳайкали сиймосида даҳшатли урушда ҳалок бўлган фарзандлари ҳақида ўйлаб, нигоҳини бир нуқтага қадаганча ўтирган мушфиқ она, чуқур қайғуга ботган бўлса-да, руҳиятида матонат, мустаҳкам ирода акс этган. Гўё фарзандлари ҳамон тирик...

Майдон узра таралган ҳарбий оркестр садолари остида тадбир иштирокчилари Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.

Президентимиз раҳнамолигида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни бу йил мамлакатимиз бўйлаб ўзгача руҳда нишонланаётгани замирида аждодлар хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилган кексаларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатиш каби эзгу мақсадлар мужассам эканлигини дилдан ҳис қилдилар.

Хотира майдони оқшомга қадар юрт тинчлиги ва озодлиги, авлодларнинг порлоқ истиқболи учун жонини фидо қилган ватандошларимиз хотирасига ҳурмат бажо этиш учун келган зиёратчилар билан гавжум бўлади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.