Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Музработлик ёшларнинг 100 нафарига такрорий экин учун ер берилди

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманида бўлиб, ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин учун ёшларга ажратиб бериш тадбирида иштирок этди. Тадбир аввалида ғалла ўрим-йиғимида жонбозлик кўрсатган саксондан ортиқ отрядлар раҳбарлари, аъзолари, фермер хўжалиги ишчилари, механизатор ва сувчиларга совғалар топширилди.

1929
0

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Термиз шаҳри маҳаллаларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва белгиланган дастур бўйича бунёдкорлик ишларини олиб бориш ҳамда вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоконфренсалоқа тарзида йиғилиш бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарининг жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифида белгиланган топшириқларга асосан Термиз шаҳри маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш бўйича дастур қабул қилинган. Дастурга мувофиқ шаҳарнинг 37 та маҳалласида ҳам йўлларни асфальтлаш, бетон қоплама ётқизиш, пиёдалар йўлаги барпо этиш, кўп қаватли турар жойларнинг фасад ва том қисми ҳамда болалар майдончаларини таъмирлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқларини тортиш каби қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

1983
0

Ҳудудларга ташрифнинг кейинги манзили Жарқўрғон тумани бўлди. “Жайхун Термиз кластер” МЧЖда тумандаги 170 та фермер хўжалигининг сувчилари, дала ишчиларига 200 килограмда буғдой топширилди ва иш ҳақлари тўланди.

Вилоят раҳбари туман мутасаддилари, кластер ва фермер хўжаликларига озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадларини ошириш мақсадида ғалладан бўшаган майдонларни экин экишга тайёр ҳолда экин уруғлари билан ишсиз ва “дафтарлар”да турган фуқароларга ажратиш тадбирларини давом эттириб, ер майдонларини босқичма-босқич ажратиб бориш топшириғини берди.

2120
0

“Меҳр дафтари”даги яна бир ёш уй-жойли бўлди

Юртимизда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва меҳр-мурувват сабаб, бугун “Меҳр дафтари”га киритилган, “Меҳрибонлик уйи”дан кейин Термиз давлат университети ётоқхонасида яшаб келган Валижон Равшанов ўзининг уй-жойига эга бўлди.

625
0
Барчаси: 1453 та
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.