Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная ЯНГИ ТАЙИНЛОВ
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 14 фералдаги қарорига асосан, Чориев Ўткир Абдузоирович Бандихон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Чориев Ўткир Абдузоирович 1977 йилнинг 30 мартида Шеробод туманида туғилган. 2001 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи.

Фаолияти давомида Шеробод тумани молия бўлими мудири ўринбосари, бўлим мудири, вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи, Қизириқ тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан, Худоёров Анвар Эшмуродович Бандихон тумани прокурори этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Худоёров Анвар Эшмуродович 1985 йилнинг 1 январида Шўрчи туманида туғилган. 2006 йилда Термиз давлат университети, 2010 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – педагог, ҳуқуқшунос.

Фаолияти давомида Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим прокурори, катта терговчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, прокурор ёрдамчиси, Бойсун тумани прокурори, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Мажбурий ижро бюросининг бўлим катта инспектори лавозимларида ишлаган.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан, Бердиназаров Акмал Баратович Бандихон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Бердиназаров Акмал Баратович 1983 йилнинг 26 августида Музработ туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – транспорт воситаларидан фойдаланиш.

Фаолияти давомида Ангор тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори, бўлинма тезкор вакили, бўлинма бошлиғи, бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғига асосан, Эшбоев Абдуалим Муҳаммадиевич Бандихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Эшбоев Абдуалим Муҳаммадиевич 1981 йилнинг 7 июнида Денов туманида туғилган. 2003 йилда Термиз давлат университети, 2010 йилда Солиқ академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – амалий математика ва информатика, солиқлар ва солиққа тортиш. Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Фаолияти давомида Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармасида турли вазифаларда ишлаган. Бандихон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинлангунга қадар вилоят давлат солиқ бошқармасида Ички аудит бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

 

Музработ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Салимов Комилжон Панжиевич Бандихон тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Салимов Комилжон Панжиевич 1983 йилнинг 8 августида Бойсун туманида туғилган. Термиз давлат университетини 2005 йилда бакалавр, 2008 йилда магистратура йўналишлари бўйича тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи, тармоқлар ва соҳалар бўйича магистр.

Фаолияти давомида Термиз шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти раиси, “Алфа инвест” ËАЖ суғурта ташкилотининг вилоят бўйича регионал департаменти бошлиғи, Термиз шаҳар ҳокимлиги гуруҳ раҳбари, Термиз шаҳар давлат хизматлари маркази директори лавозимларида ишлаган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.