Ramazon muborak bo'lsin!
Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Сурхондарёда соғлиқни сақлаш
Сурхондарёда соғлиқни сақлаш

Соғлиқни сақлаш тизими

Сурхондарё вилояти 2 624 279 нафар аҳолига 233 та даволаш профилактика ва ёрдамчи муассалари тиббий хизмат кўрсатади, жумладан:

Жами 162 та амбулатория поликлиника муассасалари, жумладан:

-8 та Марказлар 6 та диспансерлар, 1 та шифохона таркибидаги консультатив поликлиникалар;

- 34 та қишлоқ врачлик пунктлари;

- 94 та қишлоқ оилавий поликлиника;

- 14 та кўп тармоқли марказий поликлиникалар;

- 4 та шаҳар оилавий поликлиникалари;

-1 та вилоят стоматология поликлиникаси

Жами: 33 та стационар ёрдамини кўрсатувчи муассасалар, жумладан:

- 14 та туман (шахар) тиббиёт бирлашмалари марказий шифохоналар.

- 19 та вилоят муассасалар.

Жами: 38 та бошқа хизмат кўрсатувчи муассасалар

- 23 та вилоят муассасалари ва диспансерлари.

-1 та вилоят ДСЭНМ ва 14 та туман (шахар) ДСЭНМлари

- 1 та вилоят махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги.

 

Нодавлат тиббиёт муассасалари тўғрисида.

2019 йилда янги ташкил этилиши режалаштирилаётган 33 та хусусий тиббиёт муассаса ўрнига 39 таси фаолиятини бошлади, фаолиятини кенгайтиришни режалаштирган 13 та ўрнига 15 таси фаолиятини кенгайтирган ҳолда аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Бугунги кунда вилоятда 228 та хусусий тиббиёт муассаса, шундан 53 таси стационар ва 175 таси амбулатор шароитида фаолият юритмоқда. “Нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш жамғармаси” ҳисобидан ажратилган кам фоизли чет эл валютаси кредити ҳисобига хусусий тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган 18 нафар мутахассис ўз йўналиши бўйича Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Питербург ва Қозон шахарлари ҳамда Ҳиндистонда нейрохирургия, эндохирургия, травматология-ортопедия ва онкогинекология каби бугунги кунда аҳоли саломатлигини тиклашдаги долзарб соҳалар бўйича малакаларини ошириб келишди.

  • йил мобайнида вилоятга ташриф буюрган 22 нафардан ортиқ хорижлик мутахассислар билан ҳамкорлик асосида 2500 дан ортиқ беморларда жарроҳлик амалиётлари ўтқазилиб инсонларнинг ўз оиласи бағрига қайтаришга эришилди.

Вилоятдаги йирик хусусий диагностика ва даволаш марказларига хорижий мамлакатлар фукаролари ҳам мурожаат қилишиб тиббий хизматлардан баҳраманд бўлишмоқда, масалан 2018 йил давомида 558 нафар 2019 йила 647 нафар чет эл фуқаросига хусусий клиникалар томонидан тиббий хизматлар кўрсатилган.

 

Хорижий инвестиция асосида тиббий хизматларни ташкил этиш бўйича:

Термиз шахридага вилоят офтальмология маркази ҳудудида жойлашган собиқ лаборатория биноси 2,4 млн АҚШ долларлик инвестиция жалб қилиш ҳисобига 250 турдаги лаборатор-таҳлил тиббий хизматини йўлга қўйишни режалаштирган Туркиянинг “ALLES GOGLIК GROUP” МЧЖ давлат хусусий шерикчилиги асосида фаолиятини бошлади.

Ушбу лойиҳанинг биринчи қисмида 90 турдаги лаборатор таҳлиллар йўлга қуйилди. Айни пайтда 25 нафар иш ўрни яратилган (3 нафар хорижий мутахассис, 22 нафар маҳаллий ходимлар).

Келажакда лаборатория йўналишида фаолиятини янада кенгайтириб текширувлар турини 250 тага етказиш ҳамда ишчи ўринлар сонини
50 нафарга етказиш режалаштирилган.

 

Вилоятда ихтисослаштирилган бўлимлар тўғрисида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
7 апрелдаги “Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш муассасаларида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 191 сонли қарори ишлаб чиқилган ушбу қарор асосида Сурхондарё вилоятида 3 та ихтисослаштирилган марказлар ташкил этиш режалаштирилган.

Жумладан:

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг негизида Республика ихтисослаштирилган урология марказининг замонавий даволаш-диагностика асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 40 ўринли ва 10 та “Сунъий буйрак” аппарати мавжуд бўлган гемодиализ бўлимига эга Сурхондарё вилоят филиали, вилоят перинатал маркази биносида 70 ўринли Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси Сурхондарё филиали ҳамда вилоят кўз касалликлар шифохонаси негизида 165 ўринли ихтисослаштирилган вилоят перинатал маркази ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
21 апрелдаги “Марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг койкалар фондини аниқлашнинг норматив методига босқичма-босқич ўтиш тўғрисида”ги 95-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 1 майдаги 175-сонли буйруғи асосида Сурхондарё вилоятида жами 405 ўринли 19 та ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
5 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизмидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 696-сонли қарори асосида 2019 йил давомида Республика ихтисослаштирилган илмий амалий тиббиёт марказлари ҳамда клиникларида жами 3566 нафар беморлар имтиёзли даволанди ва 1459 нафар беморлар амбулатор шароитида имтиёзли тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

Тиббий жиҳозлар билан таъминланиши.

2019 йилда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиалига Ислом тарақиёт банки кредитлари ҳисобидан 590,0 минг АҚШ долларга қийматга эга бўлган Гамма-терапевтик радиотерапия аппарати, вилоят силга қарши кураш диспансерига 64,0 минг АҚШ доллар миқдорида Глобал жамғарма томонидан 2 турдаги замонавий лаборатория жихозлари келтирилди.

Вилоят перинатал маркази ва Денов, Шеробод, Шўрчи, Бойсун ва Қумқўрғон туманлараро перинатал бўлимларига 1,0 млн.долларлик 14 турдаги 105 та тиббий асбоб-ускуналар;

Республика ихтиcослаштирилган кўз микрохирургияси марказининг Термиз филиали 450,0 минг долларлик 14 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

Республикаси ихтисослаштирилган урология маркази Сурхондарё филиали ҳамда унинг Денов, Шеробод ва Қумқўрғон туманларидаги бўлимларига мобиль рентген, хирургик жамланма, УЗИ, операция столи каби тиббий асбоб-ускунлар келтирилди.

Вилоятдаги 14 та туман/шаҳар тиббиёт бирлашмалари 1,0 млн. долларлик тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.