Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Сурхондарёда таълим
Сурхондарёда таълим

Мактабгача таълим тизими


Вилоятда 2019 йилда 37 800 ўринли 361 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритган бўлиб, 221 765 нафар 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 41 268 нафари ёки 18,6 % қамраб олинган.

2020 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, МТТлари сони 361 тадан 721 та (199,7 %)га, 3-7 ёшдаги болалар сони 221 765 нафардан 230 309 нафар бўлиб, қамров 18,6 % дан 31,4% га етди. 

Вилоятдаги 721 та мактабгача таълим ташкилотида 54 338 ўрин мавжуд. Шундан, 359 та давлат ташкилотларида 39 825 ўрин, 94 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги  нодавлат ташкилотида 7485 ўрин, 258 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 6378 ўрин ва 10 та хусусий ташкилотида 650 ўрин мавжуд. 

Вилоятда 3-7 ёшидаги болалар сони 230 309 нафар бўлиб, шундан  72 338 (31,4 %) нафар бола мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. 

Вилоятда 721 та мактабгача таълим ташкилотларининг 61 таси Термиз шаҳрида, 57 таси Ангор туманида, 27 таси Бойсун туманида, 81 таси Денов туманида, 102 таси Жарқўрғон туманида, 39 таси Қизириқ туманида, 48 таси Қумқўрғон туманида, 47 таси Музработ туманида, 22 таси Олтинсой туманида, 42 таси Сариосиё туманида, 47 таси Термиз туманида, 40 таси Узун туманида, 42 таси Шерабод туманида, 63 таси Шўрчи туманида ва 3 таси Бандихон туманида жойлашган.  

Вилоятдаги 721 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотида жами педагог ходимлар сони 5 минг 174 нафарни ташкил этиб, шундан 1703 нафари олий маълумотли, 3 минг 471 нафари ўрта махсус маълумотли педагог кадрларни ташкил қилади. 
Олий маълумотли педагоглар улуши 33 фоизни, ўрта-махсус маълумотли педагоглар 67 фоизни ташкил қилади.

 

Халқ таълими

2020-2021 ўқув йилида вилоятда 926 та умумтаълим мактаби, 15 та “Баркамол авлод” болалар мактаби, 1 та “Меҳрибонлик уйи”, жами 942 та таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. 

Муассасаларнинг 901 тасини умумтаълим мактаби, 12 тасини айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати, 8 тасини айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб, 2 тасини санаторий типидаги ва 3 тасини имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, 218 тасини мактаб филиаллари ташкил этади.

Таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилида 50 6824 нафар ўқувчига 42219 нафар педагог таълим-тарбия бермоқда. Фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг 32543 нафари (78,1 %) олий, 2166 нафари (5,1 %) тугалланмаган олий ва 7510 нафари (17,8%) ўрта махсус маълумотли кадрлардан иборат.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.