Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Маданият соҳаси
Маданият соҳаси

Спорт соҳаси

Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тизимида жами 25 та спорт таълим муассаси бўлиб, шундан 17 та болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 4 та ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 3 та мактаб-интернати ҳамда 1 та футбол маҳорат мактаби фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ушбу спорт таълим муассасаларида 35 спорт туридан (шундан 19 таси олимпия спорт тури, 4 таси миллий спорт тури ва 12 таси бошқа спорт тури) жами 16 минг 463 нафар (3 минг 540 нафари қизлар) спортчилар мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда. 

Бошқарма тизимидаги спорт таълим муассасаларида спорт турлари бўйича жами 525 нафар тренерлар, шундан 116 нафар хотин-қизлар иборат тренерлар фаолият олиб боришади. Тренерларнинг 451 нафари асосий иш ўринларига эга бўлиб, шундан 151 нафари олий, 300 нафари ўрта-махсус маълумотли мутахассислардир.

Вилоятда жами 31 та ўйингоҳ, 3 минг 758 та спорт майдончаси, 774 та спорт зали, 11 та сузиш ҳафзаси, жами 4 минг 574 та спорт иншоотлари мавжуд.
Спорт турлари бўйича вилоятда 22 та олимпия, 4 та миллий, 
19 та ноолимпия спорт турлари, жами 45 та федерация мавжуд.

Вилоятда 41 та спорт турлари бўйича 8 минг 68 та бўлимлар (секциялар)да 140 минг 888 нафар, шундан 57 минг 831 нафари хотин-қизлар шуғулланиб келмоқда. 

Шундан;
- 19 та олимпия спорт турлари бўйича 4 минг 928 та бўлимлар (секциялар)да 92 минг 431 нафар, шундан 39 минг 290 нафари хотин-қизлар;
-  4 та миллий спорт турлари бўйича 721 та бўлимлар (секциялар)да 14 минг 296 нафар, шундан 4 минг 543 нафари хотин қизлар;
- 18 та бошқа спорт турлари бўйича 2 минг 419 та бўлимлар (секциялар)да 34 минг 161 нафар, шундан 2 минг 69 нафари хотин қизлар шуғулланиб келмоқда.

2020 йилнинг 9 ой давомида спорт турлари бўйича ўтказилган Республика, Осиё, Жаҳон ва Халқаро турнир мусобақаларида жами 92 медал, шундан 30 та олтин, 25 та кумуш, 37 та бронза медаллари қўлга киритилди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.