Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Тўра Боболов Бандихоннинг инфратузилмаси оғир “Бектепа” маҳалласи аҳолиси муаммоларини ўрганди

Сурхондарё вилоятида ҳам маҳаллаларни обод ва кўркам гўшага айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Воҳада “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари шакллантирилган бўлиб, ушбу дастурга биринчи навбатда инфратузилмаси оғир қишлоқ ва маҳаллалар танлаб олинган.

Хусусан, Бандихон туманидаги “Сарой”, “Обод турмуш”, “Чинор”, “Наврўз”, “Бектепа”, “Обод юрт” ва “Қалдирғоч” маҳаллалари 2021 йил “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга ошириш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш кўзда тутилган.

 

 

 

Бугун, 31 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, вилоят прокурори С.Турдиев, Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов билан биргаликда 3700 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган “Бектепа” маҳалласида бўлиб, “Обод қишлоқ” дастури доирасида бошланган ишлар билан танишди, одамларнинг муаммоларини тинглаб, уларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга вазифалар юклади.

 

 

 

 

“Обод қишлоқ” дастурига асосан Бандихон туманининг инфратузилмаси оғир ушбу 7 та маҳалласидаги 4371 та хонадонда яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, электр энергия, суюлтирилган газ таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, соғлиқни сақлаш йўналишидаги муаммоларни бартараф этиш, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактабларини қуриш ва таъмирлаш, маиший хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш ва бошқа қатор бунёдкорлик ишларини амалга ошириш  режалаштирилган.

 

 

 

 

“Бу ишларнинг барчаси  ушбу маҳаллалар аҳолисининг яшаш шароитларини тубдан яхшилашга, турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлашга, ҳудудлар қиёфасини замонавийлаштиришга ва бу ерда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратишга хизмат қилади. Мен бу ерга тез-тез келиб, қилинаётган ишлар сифати ва самарасини шахсан назорат қилиб бораман”, – деди вилоят ҳокими.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.