Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди

У шу кунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия – иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, А.Менглиев 1988 йилнинг 29 майида Сариосиё туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – менежмент.
Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Сурхондарё вилояти ҳокимлигида котибият мудири, Термиз шаҳридаги “Жанубсувинвест қурилиш таъмир” МЧЖ раҳбари, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекция бошлиғи, Узун тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.