Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

З.Хидирова 1968 йилда Шўрчи туманида туғилган. 1992 йилда ҳозирги Термиз давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - филолог, она тил ва адабиёти.
Фаолияти давомида 1985-1986 йилларда Қумқўрғон туманидаги “Юлдузча” болалар боғчаси тарбиячиси, 1992-2006 йилларда тумандаги 7-умумтаълим мактаби, 2006-2015 йилларда 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, 2015-2017 йилларда 1-умумтаълим мактаби директори ўринбосари, 2017-2020 йиларда туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлиб ишлаган.
2020 йилдан Қумқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

8 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.