Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёда учинчи “Истеъмолчилар уйи” фойдаланишга топширилди
Сурхондарёда учинчи “Истеъмолчилар уйи” фойдаланишга топширилди
2020-11-16 / 79

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги амалий кўмаги ва Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Бойсун тумани марказида замонавий услубда қурилган, ўзига хос инновацион ечимга эга “Истеъмолчилар уйи” маъмурий мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Ижтимоий шериклик асосида, фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онги ва истеъмол маданиятини оширишда давлат ва жамоатчилик ташкилотлари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш мақсадида ташкил этилган Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Бойсун туман жамияти биносида бошқа нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатиши учун ҳам шароит яратилган.

Бинодаги “Истеъмолчи кутубхонаси” фондидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва истеъмолчилик соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, сиёсий-иқтисодий қўлланмалар, олти мингдан ортиқ маърифий, бадиий, илмий оммабоп китоблар, мамлакатимизда нашр этиладиган қизиқарли ижтимоий-сиёсий газета-журналлар ўрин олган.

Янги бинода ҳуқуқий саводхонлигини оширмоқчи бўлган истеъмолчилар Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерация ҳамда Тошкент давлат юридик университети ҳамкорлигида ишлаб чиқилган 16 турдаги юридик адабиётлардан ҳам фойдаланиши мумкин. Кутубхона 100 минг дона электрон китоб фондига ҳам эга. Истеъмолчиларнинг мурожаат ва аризалари ҳам шу ернинг ўзида қабул қилинади.

Бинода замонавий “Bооk cаfе” ва бепул Wi-fi тизими хизмат кўрсатади. Интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи “eReader” электрон ўқув қурилмаси ўрнатилган. Шунингдек, хотин-қизларни бепул чеварликка ўргатиш маркази, ўқув тўгараги ҳамда ҳудуд сектори қабулхонаси жойлашган.

Тоғли туманда бунёд этилган замонавий янги иншоот ёш авлоднинг маънавий тафаккурини бойитиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда уларнинг салоҳияти ва истеъдодини кашф этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан жойларда ташкил этилаётган “Истеъмолчилар уйи” ҳамда “Истеъмолчи кутубхонаси” лойиҳаси жамиятда китобхонлик маданиятини юксалтириб, Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббусни ҳаётга кенг жорий этишда муҳим омил бўлмоқда.

Лойиҳа доирасида Сурхондарё вилоятининг Узун тумани ва Шарғун шаҳарчасида ҳам барча шароитлар эга “Истеъмолчи уйи” барпо этилиб, фойдаланишга топширилган эди. 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.