Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Қумқўрғон йил якунида "сариқ" ҳудудга айланади
Қумқўрғон йил якунида "сариқ" ҳудудга айланади
2020-10-09 / 93

Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, Сурхондарё вилоятидаги Қумқўрғон тумани ҳам “қониқарсиз” деб баҳоланиб, “қизил” тоифага киритилган эди.

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги сессиясида тумандаги 4 та сектор раҳбарлари аҳолига мурожаат этиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича "йўл харита" ларини тақдим этди.

Сессияда сўзга чиққан туман ҳокими Раҳматулла Ғаффаров ҳудуднинг "қониқарсиз", деб баҳоланишига сабаб бўлган омилларни атрофлича таҳлил қилиб берди. Мавжуд камчиликларни зудлик билан тузатиш юзасидан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор имкониятлар мавжудлигини қайд этди. Туманни ривожлантириб, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш учун туманда етарли салоҳият борлигини маьлум қилди.

 

Туманда ўтган йили иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича хизматлар ҳажми 263,6 миллиард сўмни ташкил этиб, аҳоли жон бошига 1 миллион 142 минг сўмга тўғри келган. Бу вилоят бўйича хизматлар соҳасидаги улушининг 4 фоизига тўғри келган. Соҳани юксалтириш учун янги йилгача 77,1 миллиард сўмлик 29 та лойиҳа ишга туширилади ва хизматлар ҳажми тубдан оширилади.

Туманда 2019 йил экспорт ҳажми 6 миллион 902 минг долларни ташкил этиб, аҳоли жон бошига атиги 30 долларга тўғри келган. Бу вилоят экспорт ҳажми улушининг уч фоизига тенгдир. Белгилаб олинган "йўл харитаси"га кўра, бажариладиган ишлар эвазига 12 миллион 400 минг доллар миқдоридаги маҳсулот экспорт қилинади ва бу кўрсаткич аҳоли жон бошига 54 долларга етказилади.

 

Ўтган йили ишбилармонлик муҳити ва тадбиркорликни ривожлантириш сифат кўрсаткичлари ҳам паст даражада бўлган. Якунланадиган йилда 9 миллион 500 минг доллар ҳажмидаги инвестиция ўзлаштирилиб, бу йўналишда туб ўзгариш ясалади. Шунингдек, кичик тадбиркорлик субьектларида маҳсулотлар ҳажми 40 миллиард 949 миллион сўм бўлгани қайд этилиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотдаги улуши 2.2 фоизни ташкил этди. Йил якунигача 9 та саноат ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиб, бу борадаги кўрсаткич 2,6 фоизга етказилади.

Айни пайтда туманда 1 минг 574 кичик бизнес субъекти мавжуд. Бундан уч йил аввал уларнинг сони 681 тани ташкил этган.

 

– Туманга "қониқарсиз" баҳо берилгани бизни янада кўпроқ изланиб, меҳнат қилишга ундади, – деди туман ҳокими. – Ҳудудни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун етарли имконият бор. Ана шу салоҳиятдан унумли фойдаланиш бўйича белгилаб олган чора-тадбирларимиз йил якуни билан туманни "сариқ" ва келгуси йил "яшил" тоифага ўтказишга қулай муҳит яратмоқда. Бунинг учун тўртта сектор бўйича ҳам ҳар бир йўналиш кесимида манзилли "йўл харитаси"ни ишлаб чиқдик.

Сессияда тўрт сектор раҳбари йўл қўйилган камчиликлар учун аҳолидан узр сўради. Ҳудудни юксалтириш учун бор куч ва имкониятини сафарбар этишга сўз берди.

Қизғин муҳокамаларга бой бўлган сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.