Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Музработ туманида секторлар раҳбарлари ҳисоб берди
Музработ туманида секторлар раҳбарлари ҳисоб берди
2020-10-09 / 108

Сурхондарё вилоятида "қизил" ҳудудга киритилган чекка Музработ тумани етарли салоҳиятга эга. Бироқ, воҳадаги бир қатор йўналишларда кўрсаткичлар жуда паст. Айни пайтда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолининг бугунги кундан рози бўлиб яшашини таьминлаш тумандаги барча раҳбарларнинг кундалик иши, муҳим вазифасидир.

Туманда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳудудни янада юксалтириш учун қандай ишлар амалга оширилиши керак? Халқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида ушбу масала атрофлича муҳокама этилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

 

Халқ депутатлари туман кенгаши ва тумандан вилоят кенгашига сайланган депутатлар, Олий Мажлис Сенати Фан, таьлим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов, сенат аьзоси Бахтигул Бўтаева, Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Ғ.Бозоров, журналистлар ва блогерлар иштирок этган сессиясида қайд этилганидек, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Шунга мувофиқ келгусида туман мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш ҳисобига "қизил" ҳудуд рўйхатидан чиқарилади. Иқтисодий-ижтимоий ривожланади.

 

Туманда вилоят саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 2,5 фоизни ташкил этган. 46 миллиард 363 миллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бундан уч йил муқаддам туманда 396 кичик бизнес субьекти фаолият юритган бўлса, ўтган йил якунида уларнинг сони 866 тани ташкил этган. 141 минг 400 киши истиқомат қиладиган ҳудудда кичик бизнеснинг тўлақонли ривожланмагани сабабли меҳнатга лаёқатли аҳолининг 5 минг 700 нафари ишсиз фуқаро сифатида руйхатга олинган. Тумандаги 2 639 оиланинг 11 минг 685 аьзоси "темир дафтар"га киритилган. Айни пайтда эҳтиёжманд фуқароларни "темир дафтар"дан чиқариш бўйича доимий иш билан таьминлаш чоралари кўрилиб, 788 оила бу дафтардан чиқарилди.

 

Сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат этиб, уларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича "йўл хариталари" ҳақида атрофлича маьлумот берди.

Музработ тумани ҳокими Эркин Алимов дастлаб туманнинг "қизил" ҳудудга ўтиб қолиши сабабларини таҳлил қилиб, ҳудудни янада юксалтириш бўйича кейинги режаларни тақдим этди.

Тўртта сектор раҳбари халқдан туман "қониқарсиз" ҳудудга ўтиб қолгани учун узр сўради.

 

Сессияда Республика рейтинг баҳолаш тизимида туманга берилган “қониқарсиз” баҳо нафақат тўрт сектор бошлиғи балки, ҳудуддаги катта-кичик раҳбарлар масъулиятини янада ошириб, туманни ривожлантириш бўйича дахлдорлик ҳиссини оширди. Кўрсатиб ўтилган хато-камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олишга имконият яратиб берилгани қайд этилди. Туманни шу йил якунигача “қизил” ҳудуддан “сариқ” ҳудудга, келгуси йил биринчи ярмида “яшил” ҳудудга ўтказиш вазифаси белгилаб олинди.

Сессияда Олий Мажлис Сенати Фан, таьлим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов сўзга чиқди.

 

Cессия якунида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Унда тўрт сектор раҳбари иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.