Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Кўприкни қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда
РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Кўприкни қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда
2020-10-03 / 96

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Қумқўрғон туманидаги кўприк ҳеч қанча вақт хизмат кўрсатмай қулаб тушгани, янги қурилаётган йўл ҳам сифатсиз бажарилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Умумий фойдаланишдаги давлат аҳамиятига эга 4Р-105 “Дарбанд қ. – Бойсун ш. – Элбаён қ.” автомобиль йўлининг Қумқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи 70-89 км ҳамда автомобиль йўлининг 76 км қисмидаги “Полвонтош” селгасидаги кўприк 2013 йилда содир бўлган табиий офат оқибатида зарар кўрган бўлиб, Қумқўрғон тумани ҳокимининг 2013 йил 5 сентябрдаги 74-сонли қарорига асосан мазкур объектга “Баҳром универсал қурилиш” МЧЖ пудратчи этиб белгиланган.

2014-2018 йилларда кўприкнинг асосий қурилиш ишлари якунланиб, автотранспорт воситалари ҳаракати учун очилган. Аммо, буюртмачи вилоят автомобиль йўллари ҳудудий Бош бошқармасининг расмий огоҳлантириш хатлари ва қонунда белгиланган тартибда қўллаган жарима тадбирларига қарамасдан пудратчи “Баҳром универсал қурилиш” МЧЖ томонидан лойиҳада кўзда тутилган қолдиқ иш ҳажмлари – қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини бажариш узоқ вақт пайсалга солиб келинди.

Оқибатда эса 2019-2020 йиллар, жумладан, жорий йилнинг март-апрель ойларида сел оқими одатдаги ҳажмга нисбатан 3-4 баробар кўп келганлиги  натижасида кўприкка жиддий зарар етган.

Жумладан, мазкур кўприк жойлашган сел йўлининг мавжуд сув сатҳи 3 йил давомида ўртача 5-6 метргача пасайиши натижасида кўприкнинг 3-таянч қисми 5-6 метргача очиқ ҳолга келган. Жорий йилнинг апрель-май ойларида ўта кучли сел келиши натижасида кўприкнинг 3-таянчи лойиҳавий ҳолати ўзгариб, чўкиш содир бўлган.

Шундан сўнг ҳудудда яшовчи аҳолига қатнов учун етарли шароит яратиш мақсадида вилоят автомобиль йўллари Бош бошқармаси ҳамда туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан кўприкда ҳаракатланиш чекланиб, вақтинча айланиб ўтиш йўли (объезд) қурилгани ҳолда автотранспорт воситалари ҳаракати йўлга қўйилди.

Пудратчига нисбатан таъсир чоралари самарасиз қолаётганлиги инобатга олиниб,  вилоят автомобиль йўллари Бош бошқармаси томонидан вилоят прокуратурасига мурожаат қилинган. Ҳозирда пудратчи томонидан шартнома шартларини бажармаслик ҳолати юзасидан Термиз транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Ҳозирда мазкур объектда пудратчи алмаштирилиб, такрорий содир бўлган табиий офат оқибатларини бартараф қилиш ва уни тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнда қурилиш ишлари сифати тўлиқ лаборатория назоратига олинган. Кўприкда содир бўлган табиий офат оқибатлари қисқа муддатларда  тўлиқ бартараф қилинади.

Ижтимоий тармоқларда, шунингдек, ҳудуддаги 4Р-105 “Дарбанд қ-Бойсун ш-Элбаён қ” автомобиль йўлининг 70-89 км қисмида туман йўллардан фойдаланиш корхонаси томонидан амалга оширилаётган жорий таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилаётганлиги хусусида ҳам сўз юритилган.

Мазкур ҳолат вилоят автомобиль йўллари ҳудудий Бош бошқармаси, Қумқўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, лойиҳачи корхона, оммавий ахборот воситалари ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирокида жойида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида объектда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари соҳадаги амалдаги меъёрий ҳужжатларга асосан амалга оширилаётгани аниқланиб, мутахассислар томонидан бажарилган ишларнинг сифати тўғрисида ОАВ орқли тўлиқ тушунтиришлар берилди.

Автомобиль йўлларида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари сифати алоқадор ташкилотлар ва вилоят автомобиль йўллари ҳудудий Бош бошқармаси томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.