Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Энг фидойи Миллий гвардиячилар муносиб тақдирланди
Энг фидойи Миллий гвардиячилар муносиб тақдирланди
2020-09-21 / 157

Бугун Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Президентимизнинг жорий йил 26 августдаги фармонига мувофиқ “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланган Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармасининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари ва қўриқлаш хизмати ходимларига мукофотларни тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Тадбирда сўзга чиқан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг биринчи ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва бошқалар коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган ходимларни қутлашди.

 

 

Маросимда Миллий гвардиянинг 18 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилиб, халқимиз осойишталиги, фаровон турмуши ва соғлиғини асраш йўлида бор куч-ғайратини сафарбар этишда муваффақиятлар тиланди.

 

 

Касбига садоқатли, фидойи инсонларнинг меҳнати эътибордан четда қолмайди. Мукофотланганлар ўз хизмат фаолиятлари давомида Президентимиз билдирган юксак ишончни оқлаб, бор куч ва имкониятларини ишга солиб, Ватанга садоқат билан хизмат қилишга ваъда бердилар.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.