Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Шўрчи туманидаги Ижтимоиёт маҳалласида фуқаролар учун сайёр қабул ҳам ўтказди.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Шўрчи туманидаги Ижтимоиёт маҳалласида фуқаролар учун сайёр қабул ҳам ўтказди.
2020-09-17 / 168

Унда аҳолининг 70 га яқин мурожаати тингланиб, мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди. Фуқаролар тоза ичимли суви билан таъминлаш, йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти ва симёғочларини алмаштириш, ёшларни иш билан таъминлаш, бузилган дўконлар учун ер ажратиш каби масалаларда мурожаат этди.

– Ҳудудимизда уйлар сонининг ортиши натижасида электр ёруғлиги пасайиб қолган, – дейди Тўлқин Соатов. – Шу масалада халқимиз номидан мурожаат этгандим, вилоят ҳокими мутасаддиларга топшириқ бериб, кучланиши юқори бўлган трансформатор ўрнатишни тайинлади. Масъул раҳбарлар бу муаммони ҳал этиш учун етарли имконият борлигини айтиб, яқин кунларда ўрнатишга ваъда қилди. Бизнинг дарду-ташвишимизни тинглаб, муаммоларимизни ечишга кўмаклашаётган вилоят раҳбаридан миннатдормиз.

Сайёр қабулда ечими муддат талаб этадиган масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.