Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарёда сайлов комиссиялари фаоллари тақдирланди
Сурхондарёда сайлов комиссиялари фаоллари тақдирланди
2020-09-15 / 64

Хабарингиз бор, 2019 йил 22 декабрь куни “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар!” шиори остида ўтказилган Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар юқори савияда ва кўтаринкилик билан ташкил этилди ва бу хорижий давлатларнинг кузатувчилари томонидан ҳам юксак баҳоланди.

Албатта, сайлов жараёнини ташкил қилиш ва уни ўтказиш ўзига хос мураккаб ва машаққатли вазифалардан иборат бўлиб, уларни қонунийлик, адолатлилик, холислик принциплари асосида ташкил этиш ва ўтказиш асосан сайлов комиссиялари зиммасига катта масъулият юклайди.

 

Марказий сайлов комиссиясининг сайлов якунлангандан сўнг сайлов комиссиялари фаолларини тақдирлаш тўғрисида қарори қабул қилинган эди. Бироқ, COVID-19 вируси пандемияси туфайли ушбу қарорни ижроси муайян муддатга кечиктирилди.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ана шу мукофотланганларни тақдирлаш маросимида бу ҳақда сўз юритилди.

 

Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов сайловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишга самарали ҳисса қўшган Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари раислари, вилоят сайлов комиссияси раиси, шунингдек Марказий сайлов комиссияси аъзосига “Марказий сайлов комиссияси” ёзуви туширилган қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди. 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.