Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарё вилояти прокуратураси видеомурожаатга расмий муносабат билдирди
Сурхондарё вилояти прокуратураси видеомурожаатга расмий муносабат билдирди
2020-09-14 / 62

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Суюновнинг туманнинг собиқ ҳокими ва бошқаларнинг ҳаракатларидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаати юзасидан вилоят прокуратураси расмий муносабат билдирди.

“Ш.Суюнов мурожаатида Қумқўрғон туманидаги сел талофотини бартараф этиш учун ажратилган 3,5 млрд. сўм пул маблағи, ҳокимликка тегишли бўлган бинолар, газ қувурлари туманнинг собиқ ҳокими Н.Ч. томонидан ўзлаштирилгани, 500 дан ортиқ дарахтлар кесилиб, сотиб юборилгани, туман ҳокимининг қудаси “Боботоғ сури” МЧЖ директори Ч.С. МЧЖга қарашли чорва моллари, ем маҳсулотларини талон-торож қилгани, тумандаги “Истиқлол юлдузлари” МТМда талон-торожликларга йўл қўйилгани ва бошқа ҳолатларни баён этган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан дастлаб Қумқўрғон тумани, кейинчалик вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, охирги маротаба 06.07.2020 йилда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасида ўрганилиб, Ш.Суюновнинг Қумқўрғон туманидаги “Мунчоқтепа истиқболи” фермер хўжалигининг пахта экиладиган 2 гектар ер майдонига метан газ қуйиш шахобчаси қурилаётгани, Б.Ҳ. туман ХТБ бошлиғи вазифасида ишлаб келиб, 40 дан зиёд мактаб директорини ишдан бўшатиб, бошқа мутахассислиги тўғри келмаган шахсларни директор вазифасига ишга қўйиш учун таъмагирлик ҳамда мактабларни таъмирлаш ишларида талон-торожликларга йўл қўйгани ва бошқа янги важлари учун қўшимча текшириш зарурати туғилганлиги сабабли, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарор жорий йилнинг 12 сентябрь куни бекор қилинди.

Ҳозирда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан қўшимча текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”,— дейилади расмий муносабатда.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.