Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди
Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди
/ 471

Бугун, 15 июнь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг видеоконференцалоқа тарзида мажлиси бўлиб ўтди. Уни парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Мажлисда Сенат ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 8-10 июнь кунлари Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, унинг турмуш шароитни яхшилаш борасида сектор раҳбарлари фаолиятини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

 

 

Таъкидланганидек, Сенати ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилояти секторлари раҳбарларига бириктирилган ҳудудлардан танлов асосида биттадан туман – Бойсун, Шеробод, Музработ, Қумқўрғон туманларида секторлар фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш ишларига ҳудуддаги сенаторлар ҳам жалб этилиб, жойларда аҳоли кайфиятига салбий таъсир этаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида туман Кенгашлари депутатлари билан бевосита мулоқотлар олиб борилди. Шунингдек, Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш давомида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Хусусан, 2020 йил I чоракда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 4 трлн. 78 млрд. сўмни, ўсиш суръатлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,1 фоизни ташкил этган. Вилоят иқтисодиётига ҳисобот даврида молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 1 трлн. 657,2 млрд. сўм миқдорида капитал қўйилмалар жалб этилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 128 фоизга бажарилган.

 

 

Бундан ташқари, вилоятдаги 207 та корхона томонидан 31 та хорижий давлатга 49 млн. 645,4 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорти амалга оширилган ва ўсиш суръати 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 123,3 фоизни ташкил этган.

Шу билан бирга, жойларда секторлар томонидан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, фуқаролар учун сайёр қабулларда кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишларга урғу берилди.  

 

 

Мажлисда ҳудудларда эришилаётган ютуқлар билан бирга, сектор раҳбарлари томонидан эътибор қаратилиши лозим бўлган ечимталаб муаммолар ҳам мавжудлиги айтилди. Секторлар раҳбарларининг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида ҳисоботлари эшитилди.

Мазкур масала юзасидан Олий Мажлис Сенати Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.