Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов Оқолтин туманидаги тиклаш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Қурувчиларимизни Рамазон ҳайити билан қутлади.
Тўра Боболов Оқолтин туманидаги тиклаш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Қурувчиларимизни Рамазон ҳайити билан қутлади.
2020-05-24 / 679

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Оқолтин туманининг тошқиндан зарар кўрган аҳоли пунктларида сурхондарёлик қурувчилар томонидан амалга оширилаётган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш ишларининг бориши билан танишди.

Хабарингиз бор, “Сардоба” сув омбори тошқинидан зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларида яшовчи аҳоли хонадонларини қайта таъмирлаш учун мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан 305 та қурилиш ташкилоти ва 12 мингга яқин қурувчи-бунёдкорлар Сирдарёга бориб, қурилиш-таъмирлаш ишларини юқори суръатларда олиб бормоқда.

 

 

Сурхондарё вилоятидан ҳам 18 та қурилиш-пудрат ташкилоти вакилларидан иборат гуруҳ айни пайтда Оқолтин туманининг тошқиндан зарар кўрган аҳоли пунктларидаги жами 120 та хонадонни қуриш ва қайта таъмирлаш ишларига қизғин киришган.

Гуруҳ таркибида 600 нафардан зиёд қурувчи, 125 дан ортиқ машина ва механизмлар, шунингдек, махсус формалар, палаткалар, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд. Гуруҳ таркибида шифокорлар ҳам бўлиб, улар сафар давомида бунёдкорларнинг саломатлигини назорат қилишмоқда. Улар учун чодирлар  қурилиб, ётоқ жой, уч маҳал иссиқ овқат ва бошқа зарур шароитлар яратилган.

 

 

Тўра Боболов Сурхондарё вилоятига бириктирилган “Аҳиллик” маҳалласи ва “Учтом” аҳоли пункти ҳудудида қурувчиларимиз томонидан амалга оширилаётган тиклаш-таъмирлаш ишларини синчиклаб кўздан кечириб, мутасадди раҳбарлар ва мутахассисларга зарур кўрсатмалар берди.

 

 

Қурувчи-усталар билан бўлиб ўтган самимий суҳбат чоғида уларни муқаддас айём – Рамазон ҳайити билан қизғин табриклаб, тошқиндан зарар кўрган ҳудудларни қайтадан бунёд этиш ишларида уларга ғайрат-шижоат тилади. Байрам дастурхони ёзилиб, бунёдкорларга ош тортилди. Юртимизга тинчлик, элимизга фаровонлик тилаб, дуога қўл очилди.

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.