Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов: Биз барча ишларда фаол ва интилувчан ёшларга суянамиз!
Тўра Боболов: Биз барча ишларда фаол ва интилувчан ёшларга суянамиз!
2020-02-20 / 190

Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан ёш авлоднинг муаммоларини ўрганиш, фикр ва таклифларини эшитиш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг воҳа ёшлари билан учрашувлари давом этмоқда.

Бугун, 20 февраль куни Термиз туманидаги “Марварид” сиҳатгоҳида туман ёшлари вакиллари билан ўтказилган учрашувда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ҳам иштирок этди.

Вилоят ҳокими ва “Ҳунарманд” уюшмаси раиси дастлаб ёш ҳунармандлар маҳсулотлари кўргазмаси, ихтирочи ёшлар тақдимотлари билан танишиб, улар билан суҳбатлашишди. Ёшларнинг орзу-мақсадлари билан қизиқиб, таклиф ва мулоҳазаларини эшитишди.

 

 

Шундан сўнг “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ташкил этилган бевосита мулоқот аввалида ҳозирги кунда ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар, таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашдаги қулайликлар, миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантириш, ёшларни ҳунар ўрганишга кенг жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

 

–  Янгича ёндашувлар, янги ғоялар жамият тараққиётининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Ёшлар эса ҳамиша бу жараённинг энг фаол ва асосий иштирокчилари бўлиб келган. Биз барча ишларда ана шу фаол ва интилувчан ёшларга суянамиз, – деди вилоят ҳокими.

 

Учрашув давомида ёшларнинг таклиф, истаклари ва муаммолари тингланди. Хусусан, ёш ҳунарманд Нурбек Содиқовнинг уста-ҳунармандлар учун зарур хомашё таъминоти, ТерДУ талабаси Севара Тошмуродованинг вилоятда пойтахтдаги моҳир дизайнерларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш ва бошқа ёшларнинг турли масалаларга оид мурожаатлари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди. Ҳар бир мурожаатнинг натижаси доимий назоратда бўлиши қайд этилди.

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.