Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Россиянинг “АгроСнабСиб” компанияси вакиллари Сурхондарёда бўлди
Россиянинг “АгроСнабСиб” компанияси вакиллари Сурхондарёда бўлди
2020-02-20 / 155

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Россиянинг Новосибирск шаҳридаги “АгроСнабСиб” компанияси директори Согришин Юрий Михайловични қабул қилди.

Компания вакилларининг вилоятимизга ташрифидан кўзланган мақсад мева-сабзавот етиштириш, мева-сабзавот етиштириш соҳасида ишлаб чиқариш-сотиш билан шуғулланувчи деҳкон, фермер хўжаликлари ва корхоналар билан тўғридан-тўғри алоқаларини ўрнатишдир.

– Ўзбекистон, хусусан, Сурхондарё заминида етиштириладиган экологик тоза, ўзида барча фойдали элементларини сақлаб қолган ва шифобахш хусусиятларга эга мева-сабзавот маҳсулотларига Россия бозорида талаб юқори, – дея сўз бошлади “АгроСнабСиб” компанияси директори Ю.Согришин. – Умид қиламанки, вилоятга ташрифимиз мобайнида кўплаб ҳамкорлар топиб, келгусидаги режаларимизни белгилаб оламиз.

Мулоқот чоғида Сурхондарё вилоятининг мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш салоҳияти, ҳўл мева ва қайта ишланган  маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш соҳасида ҳамкорлик имкониятлари ҳақида сўзлаб берилди.

“АгроСнабСиб” компанияси вакиллари вилоятга ташрифи давомида Термиз ва Шеробод туманларида ташкил этилган замонавий иссиқхоналар, “Расулов Тожи” МЧЖ ҳамда Ангор туманида карам ва кўкат етиштириш фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Дастлабки музокаралар натижасида “АгроСнабСиб” компанияси ҳамда “Расулов Тожи” МЧЖ ўртасида эришилган келишувга кўра, Россиянинг Новосибирск шаҳрига Шерободнинг сархил анорлари етказиб бериладиган бўлди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.