Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Истанбулда истиқболли келишувларга эришилди
Истанбулда истиқболли келишувларга эришилди
2020-02-18 / 125

Шу кунларда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Анвар Орипов бошчилигидаги вилоят делегацияси Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида туркиялик инвесторлар билан инвестициявий ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ташрифнинг биринчи кунида вилоят делегацияси аъзолари Туркиянинг “Naif Group A.Ş.” ҳамда “Simart Yapı Ltd. Şti” компаниялари раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар якунида Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиев ҳамда Туркиянинг “Naif Group A.Ş.” ва “Simart Yapı Ltd. Şti” компаниялари раҳбарлари ўртасида Термиз шаҳрида умумий қиймати 44 млн. долларга тенг бўлган замонавий қўп қаватли турар-жой комплексини қуриш бўйича келишувга эришдилар.

Туркиялик инвесторлар томонидан таклиф этилаётган, 2020-2022 йилларда амалга оширилишига келишилган ушбу лойиҳа замонавий кўриниш касб этиб, энг сўнгги архитектура янгиликларини ўзида намоён этибгина қолмасдан, вилоятга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун ўзига хос таассурот қолдиришга хизмат қилади.

 

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг ноябрь ойида Туркиянинг “Kanimed Healthcare” компанияси таъсисчилигида ташкил этилган “ALLES SAGLIK GROUP” МЧЖ томонидан Термиз шаҳрида энг сўнгги лаборатория-диагностика жиҳозлари билан жиҳозланган кўз касалликлари лабораторияси ўз фаолиятини бошлаган эди.

Вилоят делегациясининг мазкур компания вакиллари билан ўтказган учрашуви чоғида лойиҳанинг биринчи босқичида ишлар самарали ташкил этилгани эътироф этилиб, жорий йилда унинг иккинчи босқичини амалга ошириш таклифи берилди. Мазкур таклиф маъқулланиб, “ALLES SAGLIK GROUP” МЧЖ негизида лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди. Аҳолининг тиббий-диагностика хизматларига бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қиладиган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1,3 млн. доллар бўлиб, 20 дан зиёд малакали иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

 

Туркиянинг “Optima International E-Ticaret Ithalat Ihracaat Sanayi ve Ticaret Ltd. Sti" ҳамда “Azom Enerji Muhendislik Insaat Ticaret Ltd. Sti” компаниялари раҳбарлари билан ўтказилган учрашув чоғида эса 2020 йилда Термиз туманида “Органик Лимон” МЧЖ негизида гидропоника усулида лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхона ташкил этиш, лимон мевасини қайта ишлаш орқали табиий шарбат ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ҳам  келишувга эришилди.

Истиқболли ушбу лойиҳа қиймати 60 млн. доллар бўлиб, унинг 35 млн. долларини туркиялик инвесторларнинг сармояси ташкил этади. Мазкур лойиҳанинг амалга оширииши натижасида 100 га яқин доимий ҳамда 200 дан зиёд мавсумий иш ўринлари ташкил этилади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.