Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари ИЛК МАРАТОБА ШЕРОБОД ТУМАНИДА “АСАЛ” САЙЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
ИЛК МАРАТОБА ШЕРОБОД ТУМАНИДА “АСАЛ” САЙЛИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2020-02-15 / 129

Бугунги кунда дунё мамлакатларида асал­аричилик соҳасини ривожлантиришга, асал маҳсулотларини етиштиришга бўлган эьтибор ва талаб йил сайин ортиб бормоқда.

 

Айниқса, экологик тоза асал ишлаб чиқаришга бўлган эхтиёж ниҳоятда юқори.

Бугун, 15 февраль куни Шеробод туманидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли Истирохат боғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 17-18 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарза тарзда ўтказилган 43-сонли мажлис баёнининг 118-бандида берилган топшириқларни бажариш ҳамда вилоятда асаларичиликни ривожлантириш ва асал маҳсулотларини кўпайтириш мақсадида “Сурхондарё тажрибаси” сифатида 2020 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалигида экилган экинларни асалари оиласи ёрдамида табиий чанглаштиришни йўлга қўйиш механизими бўйича Республика “Асал” сайли фестивали бўлиб ўтди.

 

 

 

 

Сайлни очиб берган Шеробод туман ҳокими Алишер Амиров барчани тадбир билан табриклар экан минг дардга даъво бўлган Асал етиштириш ҳамда асаларичилик сохасини янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган энг мухим вазифалар ҳақида сўз юритди.

 

Шундан сўнг Республикадан келган меҳмон “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси раиси Шерали Рустамбекович Суярқулов хам сўз олиб ушбу ''Асал сайли''да кўргазмага Сурхондарё вилоятининг барча ҳудудларидан келган асаларичиларнинг келгуси ишларида омад тилади.

Шундан сўнг меҳмонлар туман хокими Алишер Амиров ҳамрохлигида ярмаркада иштирок этаётган асаларичилар ва уларнинг етиштираётган маҳсулотлари билан танишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Истирохат боғининг махсус сахнасида туман Маданият булими санъаткорлари томонидан ажойиб куй ва қўшиклар ижро этилди.

Тадбир давомида вилоятнинг турли туманларидан келган асаларичилар хамда Республикадан келган мутахассислар иштирокида туман ҳокимлиги мажлислар залида семинар бўлиб ўтди.

 

 

 

Шундан сунг тадбир иштирокчилари тумандаги ''Офарин'' тантаналар саройида бир пиела чой устида ўз тажрибаларини бир-бирлари билан ўртоқлашдилар.

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.