Ramazon muborak bo'lsin!
Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Қумқўрғонда “Боймоқли Барака чеварлари” корхонаси иш бошлади
Қумқўрғонда “Боймоқли Барака чеварлари” корхонаси иш бошлади
2020-02-12 / 221

Қумқўрғон туманидаги “Боймоқли” маҳалласида тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжаллаган “Боймоқли Барака чеварлари” корхонаси иш бошлади. Мазкур ҳудудда яшовчи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мажмуада 150 та янги иш ўрни яратилди. Бу ерда 2 сменада 300 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланади.

 

Корхонанинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди. Унда сўзга чиққанлар вилоятда аёлларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка жалб қилиш ишларининг изчил олиб борилаётгани, айниқса, қишлоқ жойларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлашди.

 

Ушбу мажмуада кийиниш, ювиниш, дам олиш ва тиббиёт хоналари, ошхона каби зарур шароитлар муҳайё этилган. Энг муҳими, корхона Хитой, Туркия ва Японияда ишлаб чиқарилган энг замонавий тикув машинка ва дастгоҳлари билан жиҳозланган. Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш ишларига 1 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилди.

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.