Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Ободлик ва озодалик бор жойда барака, юксалиш бўлади
Ободлик ва озодалик бор жойда барака, юксалиш бўлади
2020-02-11 / 125

Термиз шаҳар ҳокимлигида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида шаҳардаги ободонлаштириш ва тозалик ишларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

– Бугун вилоятимиз маркази юртимизнинг энг гўзал, обод ва тинч шаҳрига айланиб бормоқда. Бу ерга турли давлатлардан келаётган сайёҳлар оқими ҳам кундан-кунга кўпаймоқда. Бироқ бу ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, астойдил ҳаракат қилмоғимиз зарур. Токи келаётган хорижий меҳмонлар шаҳримиз жамолини кўриб, ҳавас қилишсин, яхши таассуротлар олишсин, – деди вилоят ҳокими.

Учрашувда Термиз шаҳри ва Термиз туманининг айрим марказий кўчаларида, баъзи маҳаллаларида озодалик, саранжом-саришталик кўзга ташланмаётганлиги, бу эса маҳалла ва манфаатдор ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик ишлари яхши йўлга қўйилмаганлигидан далолат бериши, жойларда ободонлаштириш тадбирларига аҳолини кенг жалб этиш, уларнинг уй ва ҳовлилар атрофини тозалаш ва атроф-муҳитга бўлган шахсий масъулиятини ошириш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқлиги айтилди.

Ҳар бир кўча ва йўлаклар, турар жойлар, кўп қаватли уйлар атрофлари, бозорлар ва истироҳат боғларининг тозалиги ва озодалигини сақлаш, маҳаллаларда гул кўчатлари, дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш, буташ ишларини амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

– Кўчамиз, маҳалламиз, шаҳримиз ва туманимизнинг озодалиги учун барчамиз бирдек масъулмиз. Фарзандларимиз биздан андоза олади. Сарамжон-саришта, файзли жойда яшаш инсонга завқ бағишлайди, ишимизда унум ва барака бўлади, – дейилди учрашувда. 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.