Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов инвестиция ва экспорт соҳасидаги хорижий ҳамкорлар билан мулоқот ўтказди
Тўра Боболов инвестиция ва экспорт соҳасидаги хорижий ҳамкорлар билан мулоқот ўтказди
2020-02-06 / 137

Бугун, 6 февраль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вилоятга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва маҳаллий маҳсулотлар экспортни амалга оширишда фаол қатнашиб келаётган хорижий ҳамкорлар ва экспортёрлар билан мулоқот ўтказди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири масаҳатчиси, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқарув раиси Нодир Отажонов ҳам иштирок этди.

 

Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашда ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий ҳамда хорижий сармоядорлар ва экспортёрларга қулай имкониятлар яратиш бугуннинг асосий талабларидан биридир.

Сурхондарё вилоятида ҳам ишлаб чиқариш соҳаларига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаб, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ташқи бозорларга йўналтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Мисол учун, 2019 йилда вилоятга 236,4 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар жалб этилди. Хорижий инвестицияларнинг асосий қисми Буюк Британия, Афғонистон, Австрия, Россия, Хитой ва Эрон Ислом Республикаси ҳиссасига тўғри келади.

2019 йилда 194 та экспортёр корхоналар томонидан қарийб 170 миллион долларлик товарлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган прогноз 101,8 фоизга бажарилди.

 

Ўтказилган мулоқотда вилоятнинг эҳтиёжи ва салоҳиятидан келиб чиқиб, инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга кўмаклашиш масалаларига эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида экспортёрлар ва хорижий ҳамкорларнинг мурожаатлари тингланди. Аксарият мурожаатларда келтирилган масалалар жойида ҳал этилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган ҳолатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.